Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қўшимча ваколатлар берилади

Сақлаш
10:05 / 13.04.2026 10 0

Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг бир қатор ваколатлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилади.

 

Булар:
✔️ бакалавриат ва магистратурага қабул натижаларини тасдиқлаш;

 

✔️ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун контракт тўловларини амалга ошириш ва уларни талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришнинг сўнгги муддатини белгилаш;

 

✔️бир давлат олийгоҳидан бошқасига талабаларнинг ўқишини кўчириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва ўқишини кўчириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсия бериш;

 

✔️имтиёзга эга абитуриентларни талабаликка тавсия қилиш;

 

✔️хорижий давлатлар фуқаролари, жумладан, хориждаги ватандошлар учун ажратилган грант ўринларига талабаликка тавсия этиш.

 

Маълумот учун, бундан фақат Президент ҳужжатлари билан олий таълим ташкилотларига мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган ҳоллар мустасно.

 

Шу билан бирга, 2026-йил 1-сентябрдан бошлаб:

▪️давлат олийгоҳларининг ректори (хорижий олийгоҳ филиалининг маҳаллий ректори ёки директори, ижрочи директори)ни бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари тавсиясига кўра Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

 

▪️давлат олийгоҳининг филиали директорини олий таълим ташкилоти ректорининг тавсиясига асосан лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

 

▪️давлат олийгоҳлари ректорлари (директорлари)га интизомий чоралар кўриш ҳамда проректорларни (директор ўринбосарларни) лавозимдан озод этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

 

▪️хорижий ва нодавлат олийгоҳлар томонидан бериладиган ўз намунасидаги диплом ва унинг иловасида акс эттирилиши шарт бўлган маълумотларнинг минимал талабини белгилаш;

 

▪️магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда талаб этиладиган хорижий тил сертификати даражаларини белгилаш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//