Интеллектуал фаолият бўйича танловлар ташкил этилади

Сақлаш
09:15 / 13.04.2026 11 0

Жорий йилнинг 9 апрелида Ҳукумат қарори билан тасдиқланган «Интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом интеллектуал фаолият бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш, танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини тақдирлаш тартибини белгилайди.

 

Ҳужжатга кўра, танлов қуйидаги номинациялар бўйича ташкил этилади:
▫️ «Энг яхши ихтиро»;
▫️ «Энг яхши фойдали модель»;
▫️ «Энг яхши саноат намунаси»;
▫️ «Энг яхши электрон ҳисоблаш машинаси учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси»;
▫️ «Энг яхши селекция ютуғи».

 

Танлов 2 босқичда ташкил этилади:
1-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

 

2-босқич – республика миқёсида.

 

Ташкилотчи ҳар йили 1 майга қадар танлов шартлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ҳамда ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танловни эълон қилади.

 

Танловнинг 2-босқичи ғолиб ва совриндорлари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида пул мукофотлари билан тақдирланади:
▫️ 1-ўрин эгаларига – 150 баравари;
▫️ 2-ўрин эгаларига – 125 баравари;
▫️ 3-ўрин эгаларига – 100 баравари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//