“Темурийлар даври Ренессанси” илмий-маърифий маркази ташкил этилади

Сақлаш
00:10 / 12.10.2021 1027 0

 

Яккабоғ туманидаги соҳибқирон Амир Темур туғилган Хўжа Илғор қишлоғи ободонлаштирилиб, замонавий инфратузилмалар яратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Яқинда Шаҳрисабзда “Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида” деб номланган халқаро конференцияни юқори даражада ўтказдик. Ўйлайманки, ушбу анжуманни ҳар икки йилда ўтказиб борсак ўринли бўлади. Бу борада дунё миқёсидаги тадқиқотларни умумлаштириб, янги изланишларга йўл очадиган “Темурийлар даври Ренессанси” илмий-маърифий марказини ташкил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, Яккабоғ туманидаги Соҳибқирон Амир Темур туғилган Хўжа Илғор қишлоғини ободонлаштириб, замонавий инфратузилмалар яратсак, улуғ аждодларимиз олдидаги фарзандлик бурчимизни бажарган бўлар эдик. 

Шаҳрисабзда Халқаро мақом фестивалини ўтказиш анъанасини йўлга қўйганимиз – мақом санъатимиз билан бирга, ушбу гўзал шаҳарнинг шуҳратини янада оширишга хизмат қилмоқда. 

Мен нуфузли халқаро саммитларда, жумладан, Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг раҳбарлари билан учрашувларда Хусрав Деҳлавий, Абдулқодир Бедил, Мирзо Ғолиб сингари буюк шарқ шоирларининг тарихий ватани Кеш шаҳри бўлганини, фахр билан тилга оламан.

Турли даврларда Насаф шаҳрида яшаб фаолият кўрсатган 400 нафардан зиёд – такрор айтаман – 400 нафардан зиёд исломшунос олимларнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, асарларини бугунги тилимизда кенг жамоатчиликка тушунарли қилиб нашр этиш – муҳим вазифамиздир”, деди президентликка номзод.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//