Туркиянинг Коня шаҳридаги Ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида иштирок этишга тайёрланмоқдалар

Сақлаш
17:46 / 11.10.2021 916 0

Туркиянинг Коня шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатдан олдин овоз беришни ташкил этиш мақсадида мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси томонидан мазкур шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, Нежмиттин Эрбакан номидаги университет ва Селчук университети раҳбарияти, ушбу олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар билан учрашувлар ташкил этилди. Бу ҳақда  “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди.

Коня ҳокими ўринбосари Ҳожи Иброҳим Туркоғлу,  Нежмиттин Эрбакан номидаги университет проректори Зекерия Мизирак, Селчук университетининг ректори Метин Аксой билан бўлиб ўтган мулоқотларда мамлакатимиз Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, унда Коняда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг иштирок этиши учун шарт-шароит яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Селчук университетида таҳсил олаётган фуқароларимиз эътиборига мамлакатимизда ушбу муҳим сиёсий жараённи ташкил этиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик ишлари, сайлов участкаларида овоз бериш учун яратилаётган шарт-шароитлар, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, сиёсий партиялардан Президентликка илгари сурилган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, сайловга оид маълумотлар билан танишиб бориш учун элчихонанинг расмий веб-сайти, “Facebook” ва “Telegram” ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларини кузатиб бориш, уларни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/  веб-саҳифасидан фойдаланиш тавсия этилди ҳамда мазкур муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//