Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий сайитида маълумот берилди.
Қайд этилишича, бугун, 21 июль куни Қирғизистон Республикасининг Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Ушбу учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, учрашув давомида икки мамалакат ўртасидаги савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашганлар.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ