Сиёсат
Гуманитар йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маданият, таълим, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, умумий тарихимизни чуқур ўрганиш бўйича қўшма ишларни кучайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Буларнинг барчаси, албатта, қардош халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилади.
Марказий Осиё маданияти, санъати ва киноси фестивалини ўз мамлакатларимизда навбатма-навбат ўтказишни таклиф қиламан.
Туризм соҳасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратмоқчиман.
Махсус туристик маршрутлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ягона ПР-кампаниялар ўтказиш орқали минтақалараро туризмни фаол рағбатлантиришимиз керак.
Шу мақсадда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш бўйича қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этишни таклиф этаман.
Шу йилнинг май ойида Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё ёшлар форумининг самарали натижаларига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.
Биз ёшларимизнинг қараш ва интилишлари ўхшаш, кучли интеллектуал салоҳиятга эга эканига яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Биз уларнинг илғор ташаббуслари, ижодий ёндашувлари ва стартап лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак.
Навбатдаги учрашувимизга ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартнома тайёрлашни таклиф қиламан», — деди Шавкат Мирзиёев.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ