Сиёсат
Ўзбекистонда нотариусларга никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.
«Керак бўлса никоҳ тузиш ҳуқуқини нотариусларга ҳам беришни кўриб чиқмоқчимиз. Чунки, нотариусларда ҳам жуда кучли юристлар, ҳаммасини тушунади. Улар икки томоннинг хоҳиш-ирода тасдиқлаб, шаҳодатлай олади. Ҳеч қанақа муаммо йўқ», деди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда фаолият юритаётган 200 та ФҲДЁ ўрнига 1000 та нотариусга мурожаат қилиш имконияти яратилиши мумкин. Бу ҳозир кўриб чиқилаяпти ва тегишли ҳужжатлар алоҳида тақдим этилади.
Адлия вазирлиги раҳбари шунингдек, ФҲДЁ органларида туғилиш, никоҳ, ўлим, фамилия ўзгартиришни ягона далолатнома асосида шакллантиришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ