Сиёсат
Темирйўллар ҳарорати 70 даражадан ошса поездлар ҳаракати таъқиқланиши белгиланган. Бу ҳақида «Тошкент метрополитени» хабар бермоқда.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб ер усти темирйўллари ва уларнинг пўлат қисмларининг ҳарорати жуда юқори бўлиб, +70 даражага етиши мумкин. Темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, рельсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни рельсларнинг ҳарорати +60 даража бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражада – 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 даражада эса поездлар ҳаракати таъқиқланиши белгиланган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метрополитеннинг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар тезлигига вақтинча чеклов жорий этилади.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ