Бобур Абдиназаров вазир ўринбосарлигидан кетди

Сақлаш
03:19 / 20.07.2022 782 0

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Қаландарович Абдиназаров лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимига 2020 йилда тайинланганди. 

 

Бобур Абдиназаров 1983 йилда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган, маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Шунингдек, Япония Халқаро университетида таҳсил олган. 

 

У 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган. 2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубиёти бўлими бош иқтисодчиси, 2010- 2014 йилларда Республикаси Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси Хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисоби услубиёти бўлими бош иқтисодчиси ва бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агросаноат мажмуи молияси бошқармасининг Агросаноат мажмуаси тармоқларини иқтисодий таҳлил қилиш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги молияси бўлимига раҳбарлик қилган. 

 

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//