Сиёсат
18 июль кунги видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2,6 млн.та аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.
Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди.
Ишчи гуруҳлари:
Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.
Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ