Шахсий автомобилга стикер ёпиштириш мумкинми?

Сақлаш
02:46 / 19.07.2022 1219 0

Автомобилга ёзув ёки стикер ёпиштирса бўладими? Масалан, автомобиль эшигига герб тасвири ва олд капот қисмига ярим ой шаклини ёпиштирсак, бунинг учун қандайдир чекловлар борми ёки рухсатнома бўлиши керакми? Ушбу саволга ИИВ матбуот хизмати жавоб берди.

 

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларига ҳар хил ёзув ва наклейкалар ёпиштириш янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га кўра тақиқланади. Фақатгина махсус реклама лицензиясига эга бўлган ташкилотлар томонидан автотранспортга ёзув қўйилиши мумкин. У ҳам Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ёки вилоят(шаҳар)лардаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, рухсатнома берилганидан кейин ёпиштирилади.

 

«Автотранспорт воситасининг ранги реклама ҳуқуқига эга ташкилот томонидан берилган ёзув натижасида 50 фоиз даражада ўзгартириб юборилмаслиги керак. Автотранспортнинг ранги реклама матни ва расмлари, наклейкалари бўлсада кўриниб туриши керак. Реклама ёпиштирилгач, автотранспорт Йўл ҳаракати ҳажвсизлиги бошқармаси текширувидан ўтади, шундан сўнг рухсатнома берилади. Ўзбошимчалик билан ёпиштирилган ёзувлар ва наклейкалар учун автоулов эгаси жаримага тортилади», дейди мутахассис.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//