“Маънавият” асосий тушунчалар луғатининг тақдимоти ўтказилди

Сақлаш
04:48 / 17.07.2022 1121 0

Бугун, 16 июль куни Ички ишлар вазирлигининг Маданият саройида Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан нашр қилинган Маънавият асосий тушунчалар луғатининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Унда Ички ишлар органлари ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази ходимлари иштирок этди. Марказ раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов сўзга чиқиб, китоб фалсафий қарашлар, чуқур таҳлилий ёндашувлар, аниқ манбаларга таянган ҳолда яратилгани ва ўқувчи тафаккурини янада ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятли эканини билдирди.

 

 

– Ҳақиқий илмга маънавият орқали эришилади, – деди ўз нутқида Минҳожиддин Мирзо. – Китобга бўлган муҳаббат – бу, энг аввало, ватанга, оилага бўлган муҳаббатдир. Бугун олимларимиз, шоиру ёзувчиларимиз қаторида ёш, изланувчан тадқиқотчиларимиз ҳам халқимиз, қолаверса, ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлишларида ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Уларни илм-зиё, маънавият тарғиботчилари десак, муболаға бўлмайди. Шу жумладан, мазкур китоб муаллифлари ҳам шундай шарафли номга лойиқ.

 

Китоб муаллифларидан бири – фалсафа фанлари доктори, профессор Қиёмиддин Назаров мазкур китоб кейинги йилларда мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш, юрдошларимизнинг маънавий оламини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг яна бир амалий натижаси эканлигини таъкидлаб, у барча соҳа ходимлари учун муҳим ва тарихий қўлланма эканлиги айтиб ўтди.

 

 

Тадбир якунида Маънавият асосий тушунчалар луғати Ички ишлар вазирлиги кутубхонаси учун топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//