Ўзбекистон бўйлаб гўшт нархлари кўтарилди

Сақлаш
01:33 / 17.07.2022 1510 0

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди.



2022 йил 14 июль ҳолатига:



Суякли мол гўшти (1 кг) - 45 000 – 77 000 сўм. Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида 45 000 сўмдан мол гўшти сотилаётгани айтилган. Кўплаб вилоятларда эса гўшт 80 минг сўмдан ошгани қайд этилди.



Қўй гўшти (1 кг) - 55 000 – 89000 сўм;



Картошка (1 кг) - 2000 – 7000 сўм;



Пиёз (1 кг) - 3000 – 7500 сўм;



Сабзи (1 кг) - 1300 – 6000 сўм;



Тухум (10 дона) - 7000 – 15 000 сўм;



Гуруч (1 кг) - 5000 – 22 000 сўм;



Ўсимлик ёғи (1 л) - 15 500 – 30 000 сўм;



Шакар (1 кг) - 11 000 – 18 000 сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//