Сиёсат
Қорақалпоғистонда июль ойи бошидаги воқеалар ва фактларни мустақил текшириш бўйича парламент комиссияси аъзолари 16 июль куни республикада иш бошлайди. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг июль ойида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича Парламент комиссияси тузилиб, унга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова зиммасига юклатилди.
Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қарори билан Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 16 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистонда иш бошлаши маълум қилинади.
Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77572
Жамият
56630
Жамият
55830
Жамият
50896
Жамият
//
Изоҳ йўқ