Сиёсат
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш ишларининг биринчи босқичи якунланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз тизимида коррупцияга қарши стандартларни жорий этаётган 24 та ташкилотда эксперимент тариқасида ўтказилганини маълум қилди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 3 та ташкилот фаолият самарадорлиги «яхши» — 81 баллдан 100 баллгача, 10 та ташкилот фаолияти «қониқарли» — 55 баллдан 81 баллгача ва 11 та ташкилотнинг ушбу йўналишдаги фаолияти «қониқарсиз» — 55 баллдан паст тоифаларга ажратилди.
Баҳолаш давлат ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши курашишда бир неча тенденция ва услублардан фойдланиб, амалга оширилаётганини кўрсатди.
Хусусан, Давлат божхона ва Солиқ қўмиталари ўз тизимидаги барча коррупцион хавф-хатарларни баҳолаш ва улардаги хатар омилини минималлаштириш ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолиятини барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларда ташкил этиш орқали коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини жорий қилган. Бу, ўз навбатида, барча жараёнларни назорат қилиш мавжуд хавфларга тезкорлик билан муносабат билдириб бориш имконини беради, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, давлат ташкилоти раҳбарининг коррупцияга қарши курашиш бўйича муросасиз позицияси ва ташкилот тизимига, айниқса аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита муносабатга киришувчи йўналишлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали коррупцияга қарши курашиш тенденцияси ҳам мавжуд. Бунга мисол сифатида Адлия вазирлиги, Давлат божхона, Солиқ ва Статистика қўмиталарини кўрсатиш мумкин.
Умуман олганда, баҳолаш натижалари жорий йил «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган коррупциянинг тарқалганлик даражасини жамоатчилик онгида идрок этилишини баҳолашга қаратилган сўров натижалари билан ҳамоҳанг эканлигини кўрсатди.
Хусусан, сўровнома натижаларига кўра аҳоли томонидан энг коррупциялашган йўналишлар сифатида қайд этилган соғлиқни сақлаш, кадастр, олий таълим соҳаларига жавобгар бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти «E-Anticor.uz» электрон платформасига киритилган маълумотларни таҳлил қилиш ва экспертлар фикрига кўра қониқарсиз деб топилди.
Бу эса, коррупциянинг тарқалганлик даражасини пасайтириш авваламбор, ташкилотда унинг олдини олиш учун қўлланилаётган превентив механизмларга бевосита боғлиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Таъкидланишича, «E-Anticor.uz» электрон платформасига айрим ҳужжатлар ёки қилинган ишлар киритилмаган ёки нотўғри киритилганлиги оқибатида ташкилотларга тегишли баллар берилмаслигининг олдини олиш мақсадида рейтингнинг дастлабки натижалари ташкилотларга тақдим қилинган, уларнинг фикр ва эътирозларига асосан якуний рейтинг шакллантирилган.
Баҳолаш якунлари бўйича:
Рейтинг баҳолаш натижалари Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашига юборилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ