Айрим боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади

Сақлаш
19:42 / 15.07.2022 846 0

«Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:

 

оилавий нодавлат боғчаларда:

 

- қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;

 

- тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;

 

- тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

 

давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

 

- бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;

 

- ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;

 

табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//