Таниқли актёр Полл Радд синфдошлари хафа қилган ўсмирга чумоли-одам дубулғасини совға қилди

Сақлаш
02:45 / 14.07.2022 970 0

Июнь ойида тармоқларда америкалик 12 яшар Броуди Риддернинг ўқув йили якунида йиллик синф дафтарига ҳеч ким дастхат қўймагани ҳақидаги шикояти пайдо бўлди. Броудининг атиги икки синфдоши ва икки нафар ўқутувчиси дафтарга 1-2 қаторгина ёзув қолдирибди, холос. Бошқалар эса буни ҳоҳлашмабди ҳам.

 

“Ишонаманки, сенинг дўстларинг кўп бўлади”, деган ёзув бор эди Риддернинг дафтарида.

 

 

Аммо юзта дўстинг бўлмаса ҳам, битта суперқаҳрамон билан дўстлашсанг кифоя экан. Хуллас, синфдошлари устидан шикоят қилган ўспиринга “Чумоли-одам” филми бош қаҳрамони, машҳур актёр Пол Радд чумоли-одам дубулғасини қуйидаги дастхати билан совға қилди: “Ҳали бутун дунёни забт этадиган дўстим Броудига”.

 

Совғадан ташқари актёрнинг ўзи ҳам у билан телефонда суҳбатлашган.

 

Боласининг кўп камситишларга дуч келгани ва синфдошлари доим устидан кулиб юргани ҳақида ўсмирнинг онаси гапириб берди. Мактаб раҳбарияти билан суҳбатдан кейин бундай таҳқир ва камситишларга барҳам берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//