Жамият
23 май куни соат таҳминан 17:00 да ФВВ офицери Китоб тумани «Боғбон» маҳалласидаги Қашқадарё дарёсида чўкаётган 9 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Қайд этилишича, велосипед миниб кетаётган 9 ёшли бола мувозанатини йўқотиб, дарё тушиб кетади. Буни кўрган боланинг акаси ён атрофдагиларни баланд овозда ёрдамга чақира бошлайди. Болаларнинг овозини дарё яқинида истиқомат қилувчи ФВВ ходими — майор Ҳусниддин Шарапов эшитиб қолади ва зудлик билан дарёга сакраб, болани қутқаради.
«Мен бир сония ҳам ўйлаб ўтирмай, дарёга сакрадим. Бола кўкариб, қотиб қолганди... Бу ишни ҳарбий бўлганим учун эмас, инсонийлик жиҳатидан қилдим. Менинг ўрнимда бошқа эркак ҳам шундай қиларди...», дея воқеа қандай содир бўлганини сўзлаб берди Китоб туманидаги қутқарув қисмларидан бирида гуруҳ командири лавозимида хизмат қилувчи майор Ҳусниддин Шарапов.
Боланинг ҳолати айни дамда яхши. Фавқулодда вазиятлар вазири А.Икрамов Қашқадарё вилояти ФВБ ходими Ҳусниддин Шараповни «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ