Жаҳон
Сўнгги икки ҳафта ичида дунё бўйича коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 30 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус бу ҳолатга баҳо берар экан, COVID-19га қарши эмлаш жараёнлари қатор мамлакатларда анча суст давом этаётганини танқид остига олди.
Ваҳоланки, ЖССТ томонидан жорий йил иккинчи ярмига қадар ҳар бир давлат аҳолисининг камида 70 фоизи коронавирусга қарши вакциналар олишига эришиш мақсад қилинганди.
Бу борада белгиланган маррага шу кунгача фақат 58 давлат эришган, холос. Қолаверса, дунё бўйича тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган одамларнинг 75 фоизи эмлангани ҳам ижобий кўрсаткич.
Аммо ҳали юз миллионлаб кишилар, жумладан, кам даромадли мамлакатлар аҳолисининг жуда катта қисми вакциналар билан қамраб олинмаган. Таҳлилларга кўра, бу каби давлатларда ўртача эмлаш даражаси атиги 13 фоизни ташкил қиляпти.
Бу эса пандемиянинг янги тўлқинлари, аввало, ана шу қатлам саломатлигига зарба бериши ва худди шу мамлакатлар иқтисодиётига путур етказиши мумкинлигини англатади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ