Ўзбекистон Россия ва Беларусга муқобил IT-аутсорсинг марказига айланиши кутилмоқда

Сақлаш
22:35 / 05.07.2022 917 0

"Собиқ иттифоқ давлатлари орасида аҳолимиз энг тез ўсиб бормоқда, шунинг учун бизда инсон капитали бор", — дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов. 

 

Июнь ойида Шерзод Шерматов йирик делегация бошчилигида Сан-Францискога ташриф буюриб, Ўзбекистонни Россия ва Беларусга муқобил IT-аутсорсинг марказ сифатида таклиф қилган.

 

Вазир Украинада уруш бошланганидан кейин 6 мингга яқин россиялик ва беларуслик Ўзбекистонга кўчиб келганини таъкидлади.

 

Масалан, EPAM Systems ва Exadel минглаб ходимларини Минскдан Тошкентга IT-Park томонидан ташкил этилган рейсларда олиб келган.

 

"Ўтган йили EPAM’да Ўзбекистонда 300 га яқин киши ишлаган бўлса, келгуси йилда компания ходимлари сонини 3000 кишига етказишни режалаштирмоқда", - дейди Шерматов. Ҳозирда бошқа компанияларни Ўзбекистонга ривожланаётган бозор сифатида қарашлари учун иш олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон 2028 йилга бориб йиллик IT экспортини 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Таққослаш учун, 2022 йилда 100 миллион доллар прогноз қилинмоқда.

 

Агар бу амалга оширилса, IT олтин каби қиммат экспортга айланади ва камбағалликни камайтиришга катта ҳисса қўшади.

 

Forbes’нинг фикрича, агар Ўзбекистон нарх-наво нисбати бўйича Филиппин ёки Ҳиндистон каби яхши хизматларни таклиф қила олса, ҳозирги барча саъй-ҳаракатлар ўз самарасини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//