«Жазирама иссиқ кунлар тугаб, нам ҳаво бошланди» – Ўзгидромет

Сақлаш
17:07 / 04.07.2022 711 0

Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбeкистон бўйича 4-8 июлга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Бугун кечқурун Тошкент вилояти бўйича момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

 

Республика шимолида Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади ва ҳарорат 26-31° гача пасаяди.

 

Эртага ҳаво массасининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент, Наманган вилоятларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 30-35° дан юқори бўлмайди.

 

4-5 июл кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларида шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

 

6 июлдан 8 июлгача Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 6-7 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22°, кундуз кунлари 30-35° атрофида, жанубда 37-39° гача бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси