Сиёсат
Парламент қуйи палатаси мажлисида “Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги палата қарори лойиҳаси кўриб чиқилди. Масала юзасидан вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов батафсил маълумот берди.
Қайд этилишича, таклиф этилаётган чегара ўзгартиришларига мувофиқ, Жарқўрғон туманидан 4 740 гектар ер майдонини Қизириқ тумани таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.
Бу туманларни иқтисодий жиҳатдан бошқариш, 731 та оилада истиқомат қилувчи 4 минг 230 нафар аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга замин яратади. Қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, Қизириқ туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттиришга хизмат қилади.
Мажлисда чегараларга ўзгаришлар киритиш масаласи тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқуллангани қайд этилди.
Шундан сўнг “Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги палата қарори лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Чегараларга киритилаётган ўзгартиришлар билан Навоий вилояти Томди туманидан 2 минг 459 гектар ер майдони Зарафшон шаҳри таркибига ўтказилиши белгиланмоқда.
Зарафшон шаҳрида аҳоли зич жойлашган бўлиб, унинг ҳудуди кенгайтирилиши шаҳар ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилади. Шаҳар ҳудудида бўш ер майдонлари деярли қолмагани, бу эса саноат корхоналарини жойлаштиришда ноқулайлик келтириб чиқариши айтиб ўтилди. Шаҳар ҳудудининг кенгайтирилиши ҳам саноат, ҳам ишлаб чиқариш, ҳам аҳоли учун қулай шароитлар яратишда муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.
Зарафшон шаҳрининг истиқболли режаси ишлаб чиқилиб, уй-жойлар, саноат, ижтимоий соҳа ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Жумладан, узоқ муддатли бизнес-режага асосан ҳудудда 250 дан ортиқ саноат ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, 90 та ижтимоий соҳа объекти, 500 дан ортиқ савдо-маиший ва хизмат кўрсатиш нуқталари барпо этиш режалаштирилган.
Мажлисда чегараларга ўзгаришлар киритиш масаласи тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек, халқ депутатлари Зарафшон шаҳри ва Томди тумани Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқуллангани қайд этилди.
Мажлисда ҳар иккала масала юзасидан қарор лойиҳалари депутатлар томонидан маъқулланди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77813
Жамият
56753
Жамият
55981
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ