Жамият
20 апрель куни Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030» стратегияси – ёшларга оид қабул қилинаётган биринчи яхлит стратегия лойиҳаси юзасидан тақдимот билан танишди.
Стратегияни 2026-2027 йилларда амалга ошириш доирасида 7 та йўналиш бўйича 56 та лойиҳа амалга оширилади. Қуйида Стратегияда кўзда тутилган энг муҳим қарорлар санаб ўтилади:
1. 20 минг нафар ёш тадбиркор хорижнинг Гарвард, Стенфорд, Лондон бизнес мактаби каби нуфузли таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитилади;
2. 1 000 нафар тадбиркорга 500 миллион сўмгача имтиёзли ссуда ажратилади (6 ойлик имтиёзли давр билан);
3. Хорижий тилдан C1 даражадаги сертификати бор ёшлар учун тадбиркорликни ташкил этишдаги давлат хизматлари тўловлари 50 фоизга арзонлашади;
4. Хорижий тилдан камида Б2 сертификати бор ёшлар учун чет элга чиқиш паспортини олиш божи 50 фоизга камайтирилади;
5. Ҳар йили камида 10 мингта ёш оила имтиёзли ипотека асосида уй-жой билан таъминланади;
6. Ойига 10 мингдан ортиқ китоб сотадиган тадбиркорларга 1 миллиард сўмгача имтиёзли ссуда ажратилади;
7. Чекка ҳудудларда тил маркази очган ва уни кенгайтирмоқчи бўлган ёшларга 300 миллион сўмгача (730 БҲМ) фоизсиз ссуда берилади;
8. «Йилнинг энг фаол ёш ходими» танлови ғолиблари бўлган 100 нафар ёш ходим ҳар йили алоҳида мукофотланади;
9. Ёшларнинг волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади;
10. «ТОП-100 китобхон» танлови ўтказилиб, ғолиблар 10 миллион сўм (25 БҲМ) миқдорида рағбатлантирилади;
11. Нодавлат таълим марказларининг энг яхши ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади;
12. «Ёшлар билан бир кун» акцияси орқали ҳар йили 10 минг нафар ёш давлат раҳбарлари ва мутасаддилари билан бевосита тажриба алмашади;
13. Олис ҳудудлардаги хусусий таълим марказлари учун ижтимоий солиқ ва даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади (2031 йилгача);
14. Ҳар йили центабр ойида «Ёшлик – ҳаётнинг бахтли ва олтин даври» шиори остида умуммиллий ёшлар фестивали ўтказилади;
15. Хусусий таълим марказларига ўзлари ишлаб чиққан дастурлар асосида таълим беришга рухсат этилади;
16. Ижтимоий фаол ёшлар учун давлат ташкилотларида ҳақ тўланадиган стажировка тизими йўлга қўйилади;
17. Ҳар бир ҳудудда камида биттадан туризм, гастрономик ва китобхонликка ихтисослашган «Ёшлар сайилгоҳи» кўчалари ташкил этилади;
18. Давлат органларида 3 йиллик стажга эга ёш мутахассисларнинг лавозимда кўтарилиш улуши 30 фоизга оширилади;
19. Энг яхши ёш ёзувчи ва шоирлар учун «Илғор ижодкор» Президент мукофоти берилади;
20. Маҳалла ва туман даражасида ёшлар инфратузилмаси (кутубхона, спорт объекти, кинотеатр) бўйича мажбурий минимал стандартлар жорий этилади;
21. Тиббий, экологик, таълим ва спорт каби йўналишларда касбий волонтёрлик ихтисосликлари жорий этилади;
22. Ёш тадбиркорлар учун тижорат банклари орқали бепул бизнес-режалар тайёрлаб берилади;
23. Ёш оилалар учун оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган махсус ҳудудий форумлар ташкил этилади;
24. Замонавий касбларни ўқиб сертификат олган ёшларнинг ўқиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади;
25. Халқаро ва хорижда тан олинадиган касбий имтиҳон (сертификат) тизимларини жорий этиш қўллаб-қувватланади;
26. Хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда 100 минг нафар ёш келажак ва замонавий касбларга ўқитилади;
27. Маҳаллаларда ёшлар ташаббуси билан амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳалар сони 2 мингтага етказилади;
28. Миллий киберспорт мусобақалари ўтказилиб, унга 50 минг нафар ёш қамраб олинади;
29. Ёшларнинг руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш учун республика бўйлаб 24/7 ишловчи бепул колл-марказлар ташкил этилади;
30. Мактабларда энг қуйи синфлардан бошлаб касбга йўналтирувчи махсус «Касблар олами» дастурлари жорий этилади;
31. Ҳар икки йилда 12 август – Халқаро ёшлар кунида «Авлодлар мулоқоти» халқаро ёшлар конгресси ўтказилади;
32. Электрон платформалар орқали ҳар йили 600 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77813
Жамият
56753
Жамият
55981
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ