Жамият
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, кам таъминланган шахслар, агар улар муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат этганда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган, Конституциявий судга шикоят билан мурожаат этган фуқаронинг илтимосига кўра Конституциявий суд томонидан юборилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
77862
Жамият
56787
Жамият
56014
Жамият
51068
Жамият
//
Изоҳ йўқ