Ўзбекистонда наркотик истеъмолини аниқловчи тест ишлаб чиқилди

Сақлаш
12:50 / 21.04.2026 13 0

Самарқандда наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум ўтказилмоқда.

 

Форум доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебреесус билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли тиббиёт самарадорлигини ошириш, фармацевтика бозорини тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда минтақавий алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратилди.

 

Учрашув давомида гиёҳвандликка чалинганларни даволаш ва реабилитация қилиш йўналишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Форумда шунингдек, Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари ва талабаларини наркотик истеъмол қилган ёки қилмаганини аниқлашовчи тест ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Дори воситалари хавфсизлиги маркази ва Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азимов «Дарё» нашрига берган интервьюсида аниқлик киритишича, тест тасмаси мижознинг оғиз бўшлиғига қўйилиб, сўлагидан 3-6 ой муддатда наркотик истеъмол қилган ё қилмаганлигини аниқлайди. Тест ҳозирча 16 та наркотик турига нисбатан натижа кўрсатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//