Сиёсат
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлисда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.
Маълумки, “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси 2022 йилнинг 25 июнидан 5 июлига қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди.
Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қизғин ташкил этилмоқда. Парламент аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳудудларда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда 120 минг нафар фуқаро иштирокида ўтказилган 2 мингдан зиёд учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди.
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилмоқда.
Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдиришда фуқароларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлигидан келиб чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини 15 июлга қадар узайтириш таклиф этилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ