Спорт
Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этаётган вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди, деб хабар берди МОҚ.
Ҳозиргина -74 кг вазн тоифасининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Улардан бирида ҳамюртимизни мағлуб этган россиялик Заурбек Сидаков ва қозоғистонлик Данияр Кайсанов тўқнаш келишди. Ушбу баҳсда Сидаковнинг қўли баланд келди ва олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди. Бу эса вакилимизга бронза медали учун ўтиш босқичида курашиш имконини тақдим қилди.
Шу тариқа эртанги дастурда Абдураҳмонов ўтиш босқичида Гвинея-Биссау вакили Мидана Аугисто билан курашади. Абдураҳмонов уни мағлуб эта олса, бронза медали учун Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади.
Шунингдек, эртага бўлиб ўтадиган -97 кг вазн тоифасининг қуръа натижалари маълум. Унга кўра, ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов дастлабки даврани туркиялик Сулаймон Караденизга қарши ўтказади.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Маданият
77572
Жамият
56628
Жамият
55828
Жамият
50892
Жамият
//
Изоҳ йўқ