Жамият
Жорий йилнинг 25-30 июнь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлови ўтказилди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Танловда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари билан бир қаторда ёш ижодкорлар ҳам иштирок этди. 125 нафар иштирокчи томонидан 231 та ижодий иш тақдим этилди.
Ижодий ишларни баҳолашда ёшларни ватанпарварлик, улар қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, баркамол шахс этиб тарбиялашга йўналтирилган бўлиши, уларнинг билим даражасини ва дунёқарашини оширишга қаратилганлигига эътибор берилди.
Танловга тақдим этилган ижодий ишлар ҳайъат аъзолари томонидан икки ёш тоифасига бўлинган ҳолда баҳоланди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ