Жамият
Айтилишича, 13-апрелдан эътиборан Қозоғистонга кўчиб ўтган Россия ва Украина фуқаролари, жумладан, қандослар (хорижда яшаган этник қозоқлар) яшаш гувоҳномаси (ВНЖ)ни олиш учун ариза топширишда рад жавобларини ола бошлади.
Релокантларнинг Телеграм чатларида келтирилишича, деярли ҳеч ким қозоқ тилини билиш бўйича жорий этилган мажбурий тестдан ўта олмаган. Яшаш гувоҳномасига талабгорларнинг хабар беришича, сайтда талаб қилинадиган тилни базавий билиш бўйича А1 даражаси ўрнига энди Б2 даражаси сўралмоқда. Яшаш гувоҳномасини олиш қоидалари ўзгаргани ҳақида ҳеч қаерда расмий тасдиқ пайдо бўлмаган.
Олмаота миграция хизмати суҳбатда вазиятга изоҳ беришдан бош тортган, бироқ айни пайтда Остонада маслаҳатлашувлар кетаётганини таъкидлаган.
Бир неча ҳукумат мулозимлари билан бўлган суҳбатлардан маълум бўлишича, Қозоғистоннинг миграция сиёсатида ҳақиқатан ҳам жиддий ўзгаришлар юз берган. Чет элликларга яшаш гувоҳномасини бериш учун энди Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги масъул ҳисобланади.
13-февралдан вазирлик “рақамли скоринг” деб аталувчи тизимни жорий этган — бу Қозоғистонда доимий яшашни истаган барча чет эл фуқароларини истисносиз тўлов қобилияти ва ишончлилигини баҳоловчи автоматлаштирилган тизимдир. Унинг доирасида ҳар бир иммигрант биринчи навбатда қозоқ тилини билиш бўйича Б1 даражасига (матнларнинг асосий ғояларини тушуниш, таниш мавзуларда мулоқот қилиш) мувофиқ келадиган тест топшириши шарт.
Хабарда яна бир қатор янгиликлар жорий этилаётгани ҳақида сўз боради. Жумладан, аризани энди ҳукумат томонидан устуворлиги белгиланган еттита ҳудуддан бирига топшириш мумкин. Гап Оқмўла вилоятининг айрим туманлари, Абай вилояти, шунингдек, Шарқий Қозоғистон, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Улитау вилоятлари ҳақида бормоқда.
Аҳолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган шаҳарлар — Олмаота, Остона ва Чимкент — устувор ҳудудлар сирасига кирмайди, шу сабабли улар Қозоғистонда яшаш гувоҳномасига талабгорлар учун амалда ёпилмоқда. Шунингдек, яшаш гувоҳномасига даъвогарларнинг маҳаллий ижро этувчи органларда махсус суҳбатдан ўтиши ҳам муҳим ҳисобланади.
“Шунга кўра, агар номзод скорингнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтса, унга билдиришнома берилади ва шу асосда у Қозоғистон Республикасида доимий яшаш жойини расмийлаштириш учун миграция хизматига ҳужжатларини топшириши мумкин”, — дея қайд этди DW суҳбатдошлари.
Қозоғистон миграция сиёсатининг янги қоидалари расман эълон қилиниши кечикишига нима сабаб бўлганини нашрга ҳеч ким тушунтирмаган. Шу билан бирга, яқин кунларда яшаш гувоҳномасини олишнинг янгиланган қоидалари бўйича барча тафсилотлар Қозоғистон ҳукуматининг расмий ресурсларида ва ОАВларда эълон қилиниши таъкидланган.
Янги қоидалар барча чет элликларга истисносиз — нафақат россияликлар ёки украиналикларга, балки қўшни Марказий Осиё давлатлари ҳамда сўнгги пайтларда Қозоғистон шаҳарларида сони сезиларли даражада ошган Хитой фуқароларига ҳам тегишли бўлади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
77803
Жамият
56748
Жамият
55975
Жамият
51040
Жамият
//
Изоҳ йўқ