Юртимиз меҳмонлари ва аҳолига гербли ленталар тарқатилди

Сақлаш
21:12 / 02.07.2022 717 0

Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими томонидан юртимизга ташриф буюрган ҳорижлик меҳмонлар ва халқимизнинг кайфиятини кўтариш мақсадида гербли ленталар ҳамда байроқ тарқатиш маросими ташкиллаштирилди.

 

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими бош мутахассиси Сирожиддин Абдураҳимов, бош мутахассис Шохрух Аҳматов ва кўнгилли ходимлар иштирок этди.  

 

 

“Оламни маҳлиё айлаган диёр!” шиори остида аҳоли гавжум жойлар, меҳмонхоналар, кўчаларда фаол ва кўнгилли ёшлар меҳмонлар ва шаҳар аҳлига давлат герби рамзи туширилган кўкрак лентаси ҳамда байроқчалар улашишди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//