Қашқадарёда 18 ёшли ҳарбий хизматчининг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди

Сақлаш
01:52 / 02.07.2022 1061 0
Фото: YouTube / KunUZ

Юқори Чирчиқ туманида яшовчи Руслан Қидиралиев 8 апрель куни армия сафига кузатиб қўйилиб, икки ойдан кейин уйига тобутда қайтгани хабар берилганди. Ҳарбий прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

 

Келтирилишича, Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган марҳум ҳарбий хизматчи Р. Кидиралиевнинг ўлими ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ишлари якунланган.

 

Унга кўра, 2022 йил 27 июнь куни Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиноят иши тергови устидан Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//