Илм-фан
Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бу бўйича Шавкат Мирзиеёв «Янги Ўзбекистон» боғида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда гапириб ўтган. Президент форумга Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар билан келганини таъкидлаган.
«Энг аввало, ёшларимизнинг замонавий касб ва билимларни эгаллаш имкониятларини кенгайтирамиз. Хабарингиз бор, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларимизнинг масалаларини ҳал этиш мақсадида жорий қилинган «Ёшлар дафтари» тизими амалда ижобий натижалар бермоқда. Лекин, шуни ҳам унутмаслик лозимки, ёшларнинг дунёқараши, уларнинг муайян бир касбга бўлган қизиқиши 14 ёшидан, яъни мактаб давриданоқ шаклланади.
Шу боис, бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам «Ёшлар дафтари»да кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Хусусан, унда назарда тутилган имтиёзлар амалдаги 11 тадан 25 тага кўпайтирилади. Ушбу дафтарга киритилган фарзандларимизга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади.
Шунингдек, ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланади. Уларга ушбу йўналишлар бўйича маҳаллий олимпиадаларда қатнашиш харажатлари учун 1 миллион 200 минг сўмдан, нуфузли халқаро олимпиадалар учун 12 миллион сўмдан маблағ ажратилади. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун йилда бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуролларини сотиб олиш харажатини давлат ўз зиммасига олади», — деган Президент.
Сиёсат
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ