Ўзбекистонлик ёш режиссёр яна иккита халқаро фестивалда мукофотланди

Сақлаш
20:37 / 28.06.2022 851 0

Истеъдодли режиссёр Шокир Холиқовнинг «Қиз ва булут» анимацион фильми иккита халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди. Фильм 17 та давлатдан 360 дан ортиқ иш тақдим этилган «Кинокавказ-2022»да «Энг яхши анимацион фильм» деб топилди.

 

Шунингдек, «Қиз ва булут» «Peterhof film festival -2022»да талабалар томонидан олинган картиналар номинациясида 3-ўринни эгаллади. Маълумот ўрнида «Peterhof» ҳар йили ўтказиладиган халқаро кинофестиваль бўлиб, унинг доирасида энг яхши жаҳон кинолари намойиш этилади.

 

Ушбу анимацион фильм аввалроқ Японияда ўтказилган  DigiCon6 Asia анимацион фильмлар фестивалида «Минтақанинг олтин фильми»  ва «Фестивалнинг олтин фильми» мукофотларини қўлга киритган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «48 Hour film race” фестивалида Шокир Холиқовнинг «Месси» қисқа метражли фильми ҳам бир вақтнинг ўзида икки мукофотга лойиқ кўрилган, "Salem Short" питчинг кинотанловида эса «Оёқ» (Нога) номли сценарийси ғолиб бўлган эди.

 

Шунингдек, унинг «Чой» номли қисқа метражли фильми Канн халқаро кинофестивалида ғолиб бўлган, 2019 йил Гонконгдаги кинофестивалда Гран-Прини қўлга киритганди. Шундан сўнг Шокир Холиқовга 2020 йил «Ўзбеккино» (ҳозирги Кинематография агентлиги) томонидан янги фильм олиш учун 1 млрд. сўмлик сертификат берилган. Лекин режиссёр ушбу сертификатдан ҳануз фойдалана олгани йўқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//