Ўзбекистон Кинематография агентлигидан ваъда қилинган 1 миллиардни ололмаётган режиссёрга қозоғистонликлар ҳомийлик қилади

Сақлаш
16:17 / 31.01.2022 1589 1

Қозоғистонда ўтказилган "Salem Short" питчинг кинотанловида ўзбекистонлик истеъдодли режиссёр Шокир Холиқов ғолиб деб топилди.

 

Танловда экспертлар томонидан Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан юборилган 500 та қисқа метражли сценарийлар орасидан 3 таси танлаб олинган. Улар орасида Шокир Холиқовнинг «Оёқ» (Нога) номли сценарийси ҳам бор.

 

Ушбу фильмни суратга олиш учун харажатлар танлов ташкилотчилари томонидан молиялаштирилади. Режиссёр билан боғланганимизда, продюсери қозоғистонликлар бўладиган янги фильм баҳор-ёз ойларида Ўзбекистонда суратга олинишини маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал режиссёр Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган «48 Hour film race“ фестивалида «Месси» қисқа метражли фильми билан бир вақтнинг ўзида икки мукофотга лойиқ кўрилган эди.

 

Шунингдек, унинг «Чой» номли қисқа метражли фильми Канн халқаро кинофестивалида ғолиб бўлган, 2019 йил Гонконгдаги кинофестивалда Гран-Прини қўлга киритганди. Шундан сўнг Шокир Холиқовга 2020 йил «Ўзбеккино» (ҳозирги Кинематография агентлиги) томонидан янги фильм олиш учун 1 млрд. сўмлик сертификат берилган. Лекин режиссёр ушбу сертификатдан ҳануз фойдалана олгани йўқ.

1 Изоҳ

Тина Имамжан

12:01 / 01.01.1970

Браво !! Успехов ребята !!!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//