Сиёсат
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бугун наманганлик сайловчилар билан учрашди. Унда XX аср ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири Усмон Носир шахси ҳам тилга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.
–Намангандан етишиб чиққан ёрқин истеъдод эгалари ҳақида гапирганда, адабиётимизга чақмоқдек кириб келган оташин шоир Усмон Носир сиймоси ҳам кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Ғоят қисқа – бор-йўғи ўн йиллик ижодий фаолияти давомида шоирнинг 5 та шеърий китоби, 2 та достони ва бир қатор драматик асарлари нашр этилган, драмалари саҳнага қўйилган, Пушкин, Лермонтовнинг машҳур достонларини ўзбек тилига улкан маҳорат билан таржима қилган.
Усмон Носир айни ижодий куч-қувватга тўлган 25 ёшида қамалиб, қатағон қилинди. Чунки мустабид тузум бундай миллатпарвар, ватанпарвар инсонларни ўзининг энг ашаддий душмани, деб ҳисоблар эди. Шунинг учун ҳам шоир умрини қамоқхоналарда азоб-уқубатда ўтказиб, 1944 йили 32 ёшида вафот этади.
Усмон Носир бир шеърида: “Баргдек узилиб кетсам, унутмас мени боғим”, деб ёзган эди. Албатта, у “боғ” деганда, жонажон Ватанини, бағрикенг халқимизни назарда тутганини англаш қийин эмас.
Келгуси йили юртимизда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.
Шу муносабат билан Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижодини янада кенгроқ ўрганиш, асарларини нашр қилиш, жумладан, пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ҳайкалини ҳамда Россиянинг Кемерово ўлкасидаги шоир дафн этилган масканда ёдгорлик ўрнатиш кўзда тутилмоқда,– деди Шавкат Мирзиёев.
Учрашув давом этмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ