Спорт
Кеча 24 сентябрь куни бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида иштирок этган боксчиларимиз – Шунқор Абдурасулов жазоирлик Абделнасер Бенларибини, Мужибилло Турсунов қозоғистонлик Айтжан Аширхан ва +90 килограмм оғирликда Лазизжон Муллажонов арманистонлик Давит Чалоянни мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиққанди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида ташкиллаштириладиган 58-жаҳон чемпионатининг финал жангларида тўрт нафар боксчимиз олтин медаллар учун кураш олиб боради.
75 кг. вазнда Мавлуда Мавлонова Виктория Кебикова (Беларусь),60 кг. да Шунқор Абдурасулов Константин Опольский (Россия), 64 кг.да Мужибилло Турсунов Дмитрий Асанов (Беларусь) ҳамда +91 кг.дв Лазизбек Муллажонов Светослав Тетерин (Россия) билан жанг ўтказади.
Ватанимизнинг матонатли боксчилари учун ўта масъулиятли бўлган ушбу жангларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ