Жамият
Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида “Фидойи ёшлар етакчиси” республика кўрик-танлови ўтказилади.
Айни пайтда вилоятлар туман (шаҳар)ларида танловнинг 1-босқичи бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Наманган вилояти Поп туманида республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов якунига кўра, “Янгиобод” МФЙ ёшлар етакчиси Нилуфар Мусурмонқулова фахрли 1-ўринни, “Боён” МФЙ ёшлар етакчиси Ахлиддин Комилов 2-ўринни, “Чортоқ” ва “Юксалиш” МФЙлари ёшлар етакчилари Дабонова Зиёда ва Мамажонов Бобуржонлар фахрли 3-ўринни эгаллашди.
Хоразм вилояти Янгибозор туманида бўлиб ўтган танлов ҳақиқий баҳс-мунозараларга бой, қизғин тарзда ўтказилди. Танловда туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Қурбанов иштирок этди. “Паҳлавон Маҳмуд” МФЙ ёшлар етакчиси Каримов Дониёр фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Фарғона вилояти Қўқон ва Марғилон шаҳарларида бўлиб ўтган танлов жараёнида ёшлар етакчилари ўзларининг маънавий савияси ва билимини, фаолияти давомида эришган натижалари, маҳалла ёшлари ўртасида амалга ошириладиган лойиҳалари ва ўз иқтидорларини намойиш этишди. “Ёвқочар” МФЙ ёшлар етакчиси Илҳомжон Иброҳимов 1-ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Кўрик танлов барча туман (шаҳар)ларда танлови низомига асосан тўртта шарт асосида ўтказилди. Ғолиблар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди. Танловнинг 2-босқичи июль ойида бўлиб ўтади.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ