Бош прокуратура Андижонда 3 ва 8 ёшли болалар қасддан ўлдирилгани ва ўзи яшаётган хонадонга кўмиб юборилгани ҳақидаги хабарлар бўйича баёнот берди

Сақлаш
19:20 / 20.06.2022 1124 0

Ижтимоий тармоқларда Андижонда 3 ва 8 ёшли болажонлар қасддан ўлдирилган ва ўзи яшаётган хонадонга кўмиб юборилгани, ота-онаси болаларни ўғирлаб кетилган деб қидирувга бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

 

Аниқланишича, Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

«Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда.

 

Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//