Янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга ўқишга қабул қилинади

Сақлаш
03:00 / 18.06.2022 864 0

Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берди.

 

Унга кўра, 1-синфга қабул икки босқичда (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул) амалга оширилади.

 

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида электрон шаклда, туманларда (шаҳар) анъанавий шаклда ҳужжатлар қабул қилинади.

 

Чет эл фуқароларининг фарзандлари ҳудудий бошқармалар орқали белгиланган тартибда умумтаълим мактабларига қабул қилинади.

 

Нодавлат таълим муассасаларига қабул жараёнлари ўзлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг call марказига 71-203-07-04 рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//