Жаҳон
9–11 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида XIV “Туркий халқлар шеърият фестивали” бўлиб ўтди. Туркия, Озарбойжон, Арманистон, Греция, Руминия, Ироқ, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби 20 мамлакатдан келган туркий тилли ижодкорлар иштирок этишди.
75 нафар ижодкор орасида юртимиз номидан қатнашган ягона шоир – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил Шукур фестивалнинг уч олий мукофотидан бири – Бахтиёр Ваҳобзода номидаги мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, Зиё Пошо мукофоти Рамиз Ҳамзаев (Озарбойжон) ва Сезаи Каракўч мукофоти эса Сағин Акматбекова (Қирғизистон)га топширилди.
Туркий халқлар шеърият фестивали 1992 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Шу вақтга қадар Франция, Туркия, Македония, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Татаристон, Қиримда ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз: 2023 йили Истанбулда ўтказиладиган “Турк дунёси ҳикоялар фестивали” ўзбек адабиётига бағишланиши эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ