Жамият
Бугун, 5 май куни соат Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат билан амалдаги қонунчиликка бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Қонун лойиҳаси меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.
Хусусан, ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда. Таклиф этилаётган тартибга кўра, фуқарони ишга қабул қилишда асосан унинг шахсий идентификация рақами талаб этилади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар эса ҳарбий гувоҳнома ёхуд ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим этиши лозим.
Бундан ташқари, меҳнат муносабатларини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишга киришда электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма бериш бекор қилинмоқда. Шунингдек, электрон рақамли имзо ёки биометрик идентификация (Фаcэ-ИД) орқали тасдиқланган ҳужжатлар юридик жиҳатдан қўлда имзоланган ҳужжатлар билан тенглаштирилмоқда.
Қонун лойиҳасида меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка қарши курашишга доир нормалар ҳам ўз аксини топган. Жумладан, бундай ҳолатларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш ва жабрланган ходимларни ҳимоя қилиш чоралари белгиланмоқда.
Иш берувчи томонидан иш ҳақи тўлаш муддати бузилган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун пулли компенсация тўлаш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
77842
Жамият
56774
Жамият
56001
Жамият
51055
Жамият
//
Изоҳ йўқ