2023 йили Истанбулда ўтказиладиган “Турк дунёси ҳикоялар фестивали” ўзбек адабиётига бағишланади

Сақлаш
02:24 / 08.06.2022 1067 0

Истанбулда бўлиб ўтган Турк дунёси ҳикоялар фестивалида Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбойжон каби туркий мамлакатлар ижодкорлари қатнашди. Фестивалдаги 39 нафар туркий ёзувчи-шоир ва таржимонлар қаторида ўзбек ёзувчилари – Исажон Султон ва Жавлон Жовлиев ҳам иштирок этишди.

 

Жавлон Жовлиевнинг oyina.uz’га маълум қилишича, 2023 йили Истанбулда ўтказиладиган “Турк дунёси ҳикоялар фестивали” ўзбек адабиётига бағишланиши эълон қилинган.  

 

– Бу ўзбек адабиёти истиқболи учун муҳим бўлиб, она тилимизда ёзилган асарлар кенг тарғиб этилади, кўплаб ёзувчиларимиз Истанбулга келишади, устозлар хотирланади, китоблар чоп этилади, туризм ривожланади. Барчамизга қутлуғ бўлсин, фестиваль шундай яхши дараклар ила тугади, – дейди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//