Жамият
Ижтимоий тармоқларда мактабларда давоматни «ақлли» камералар орқали аниқлаш бўйича тарқалаётган хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025 йил 18-центабрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган тегишли Низом талабларига кўра мактаб ўқувчиларининг давомати синф миқёсида фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан «э-мактаб» платформаси орқали ҳар куни белгилаб борилади.
Низомга кўра мактабда фаолият юритувчи инспектор-психолог томонидан сабабсиз дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга дастлаб ўрнатилган тартибда расмий огоҳлантириш хати юборилади. Бунда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан ўқувчининг мактабга таълим олиши учун мунтазам боришини таъминлаш сўралади ҳамда мазкур қонуний талабни бажармаслик уларга нисбатан тегишли қонуний жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилади.
Ўқувчиларнинг мунтазам дарс қолдириши кузатилса, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра тегишли жавобгарликка тортиш чораси кўрилади. Ушбу модда қуйидагиларни назарда тутади:
➖ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда;
➖ худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қайд этилишича, айни вақтда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим мактабларга синов тариқасида ўрнатилаётган «ақлли» камералар мазкур жараёнларни янада самарали ташкил этишда мактаб маъмуриятига катта кўмак бериши кўзда тутилган. Бу эса нафақат, мактаб жамоаси, балки ота оналарнинг ҳам ўз фарзандларини таълим олиши ва дарсларга қатнишишини онлайн назорат қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77841
Жамият
56773
Жамият
56001
Жамият
51055
Жамият
//
Изоҳ йўқ