Маданият
Хонанда Санжай “Карвон” шеъри матнидан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг розилигисиз, ноқонуний фойдалангани учун муаллифга 54 млн сўм товон пули ва 40 млн сўм маънавий зарар тўлаши ҳақида хабар берилган эди.
Куни кеча Санжай Instagram тармоғидаги саҳифасида жонли эфир қилиб, шоир Усмон Азимга бериладиган 100 млн сўмни танга шаклида беришини маълум қилди. У эфир вақтида шоир пулини сўраётганини, айни вақтда 4,5 миллионлик танга йиғилганини маълум қилган. “1.5 тонна бўларкан 100 миллион, ҳаммасини танга шаклида етказиб берамиз”, деган у.
Ушбу тармоқдаги аксарият юртдошларимиз хонанданинг бу ишини ёқлаб, Санжайга ёрдам беришларини айтиб изоҳ қолдиришган. Изоҳлар орасида халқ шоирининг шахсига қаратилган ҳақоратлар ҳам учрайди. Аммо ушбу видео фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари орасида кескин танқидга учрамоқда. Маълумки, фейсбук жамиятнинг фаол қатлами, зиёлилар, журналист ва блогерларнинг минбарига айлангани билан бошқа тармоқлардан ажралиб туради.
Ушбу икки фарқ ижтимоий тармоқларда, айниқса, Instagram ва Tik-tokда китобхонликни, китобларни, халқ шоир ва ёзувчиларини янада кенгроқ тарғиб қилиш ишларига катта эҳтиёж борлигини кўрсатиб бергани айтилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Zarif
12:01 / 01.01.1970
Фаросатсизлар бу билан ўзларини пиар қилмоқчи бўлади. Минг афсус бугун уларга эргашадиган оломон урчиб кетгани... У ким ўзи? Ўзини Санжайми-панжайми деб атаган, отарчи ким бўлибдию, УСМОН АЗИМдай шоирга тош отади. Ўзининг ҳаддини биладими, ўзи?! Тўртда беваҳмларни атрофига йиғиб олган бундайларни эшитиш ҳам уят. Бундай оломон тўдаси, вақтида Қодирию Чўлпонларнинг ҳам қадрига етмаган. Яна улардан нима ҳам кутиш мумкин.
Наргиза
12:01 / 01.01.1970
Демак хонанда шоирнинг бу шеридан доллор шаклида миллионлар эмас тангалар шаклида минглар топган эканда афсус. Узини хурмат Килмайдиган одам экан ,уйкусиз тунларда езилган гузал ше'р шоир учун пешона тери танга хам пул.Лекин бели огримасдан пул топганлар наздида танга акчадир