Жамият
Қўшиқчи Санжай ўзининг кумуш тақинчоқларини сотувга қўйди. Бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.
«Сотилади, умумий оғирлиги 1800 грамм!!! Ҳеч қачон сотишга мажбур бўламан деб ўйламагандим, бироқ шундай қилиш керак экан», дея ёзган қўшиқчи ўзининг саҳифасида.
Аввалроқ Санжай муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун шоир Усмон Азимга жами 94 миллион сўм миқдорида товон пули ва маънавий зарар тўлаши лозимлиги суднинг қарори билан тасдиқланганди.
Мазкур ишни кўриб чиқиш давомида фуқаро Санжар Жавбердиевнинг шоир Усмон Азим қаламига мансуб «Карвон» номли шеърдан муаллифнинг розилигини олмаган ҳолда, хусусан, келишувга эришмасдан ёки шартнома тузмасдан фойдаланиб «Карвон» номли қўшиқ ижро этганлиги ҳамда интернет орқали ижтимоий тармоқларга жойлаштирганлиги ўз тасдиғини топган.
Санжар Жавбердиевдан шоир Усмон Азим фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (54 млн. сўм) миқдорида товон пули ва 40 млн. сўм миқдорида маънавий зарарни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ