Маданият
Шунингдек, 1-центабрдан республика танлови ғолибларига 100 миллион сўм, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 миллион сўмгача мукофот берилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди.
Ёш истеъдодлар, уларнинг устозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-центабрдан бошлаб республика танлови ғолибларига 100 миллион сўм, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 миллион сўмгача мукофот берилади ва иштирок этиш харажатлари тўлиқ қопланади. Уларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама тўланади.
Бундай имтиёз ва енгилликлар хусусий ижодий гуруҳларга ҳам татбиқ этилади.
Ҳар йили 100 нафар ёшнинг давлат ҳисобидан хорижий маданият-санъат даргоҳларида таълим олиши йўлга қўйилади.
Юртимиздаги ёш истеъдодларни аниқлаб, юзага чиқарадиган, продюсерларни қўллаб-қувватлайдиган бизнес лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида «Ижодга инвестиция» жамғармаси ташкил этилади ва йилига 200 миллиард сўм берилади.
Тадбирда шунингдек, интеллектуал мулки масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Адабиёт, маданият ва санъат соҳасида яратилган ҳар бир маҳсулот – ижодкорнинг интеллектуал мулки экани таъкидланди.
Лекин уни ҳимоя қилиш борасидаги ишлар аҳволидан ижодкорлар мутлақо норози экани кўрсатиб ўтилди.
«Ҳар бир бадиий асар, мусиқа, қўшиқ муаллифга даромад келтириши керак. Лекин муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ ҳимоя қилинмас экан, ижод маҳсулидан ноқонуний фойдаланиш ва тарқатиш ҳолатлари тўхтамайди», деди давлат раҳбари.
Рақамли технология ва сунъий интеллект жуда тез ривожланяпти. Ҳар бир асарнинг рақамли изини яратиб, бу орқали ижодкорлар ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилиш мумкинлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга мазкур масалага аниқ ечим топиш ва ижодкорлар рози бўладиган тизим қилиш топширилди.
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Жамият
77929
Жамият
56837
Жамият
56060
Жамият
51117
Жамият
//
Изоҳ йўқ