Маданият
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди.
Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ижодий ташкилотлар, маданият ва санъат муассасаларига бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган соҳа вакиллари ҳам кўп. Бугундан бошлаб уларга уй-жой ижараси учун Тошкент шаҳрида ойига 2,5 миллион сўмгача, вилоятларда 1 миллион 600 минг сўмгача харажатини қоплаб бериш йўлга қўйилади.
Ҳар йили фаолиятида яхши натижага эришган 1 минг нафар соҳа ходими давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан бепул даволанади. Яна 2 минг нафар ижодкорга давлат томонидан тиббий суғурта пакети тақдим этилади. Камида 10 йил ишлаган ходимларга санаторийларига бепул йўлланма берилади.
15 июндан халқ артисти, халқ шоири, халқ ёзувчиси каби юксак фахрий унвонга эга ижодкорларнинг аэропорт ва вокзаллардаги ВИП заллардан бепул фойдаланиши таъминланади.
Бундан ташқари, ашула ва рақс ансамблларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-центабрдан бошлаб улардаги барча ходимларнинг иш ҳақи 2 карра оширилади.
Рақс усталарига пенсия учун талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилиб, қолган 5 йилини балетмейстер, репетитор ва педагог сифатида давом эттиришига рухсат берилади.
Президентимиз Янги Тошкентда қурилиши бошланган Мақом маркази ёнида замонавий ва муҳташам Рақс саройини барпо этишни таклиф қилди. Мутасаддиларга рақс санъатини ривожлантириш бўйича катта дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Композитор ва бастакорлар фаолиятини молиялаштириш, уларни моддий рағбатлантириш тизими ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши қайд этилди.
Ҳар йили уларга опера, симфония каби мумтоз ва замонавий жанрлар бўйича камида 20 та янги асар яратиш учун давлат буюртмаси бериб борилади.
Аэропорт, вокзал, метро, парк, йирик савдо-сервис объектлари, кафе ва ресторанларда миллий куй ва қўшиқларимиз доим янграб туриши кераклиги таъкидланди.
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Жамият
77929
Жамият
56837
Жамият
56060
Жамият
51117
Жамият
//
Изоҳ йўқ