Ўзбекистонга маймун чечаги кириб келдими?

Сақлаш
02:43 / 04.06.2022 1193 0

Айни дақиқаларда маймун чечаги касаллигига қарши кўрилаётган эпидемиологик чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

 

Анжуманда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг қайд этишича, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилгани йўқ.

 

Маймун чечаги вирусининг табиий резервуарлари ва манбалари кемирувчилар ҳамда маймунлар ҳисобланади. Маймун чечаги одамга асосан мулоқот ёки трансмиссив йўллар билан (қон, тишланиш, чечак тошмаси суюқлиги, чечак пуфаги орқали) юқиши мумкин.

 

Касаллик 99 фоиз ҳолатда енгил кечади. Касаллик чалинганларнинг барчасини стационар шароитда даволашга эҳтиёж йўқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//