Юридик университети Aнқара Йилдирим Боязид университети билан академик таълим алмашинуви тўғрисида келишув имзолади

Сақлаш
16:24 / 20.09.2021 993 0

Тошкент давлат юридик университети ва Туркиянинг Aнқара Йилдирим Боязид университети ўртасида “Талабалар ва ўқитувчилар академик алмашинуви тўғрисида”ги келишув имзоланди. Университет ректори в.в.б. Исломбек Рустамбеков, Aнқара Йилдирим Боязид университети президенти Иброҳим Aйдинли ва икки олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари ушбу келишув юзасидан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида икки университет раҳбарлари ўз университети фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий салоҳият ҳамда мазкур имзоланаётган ҳамкорлик келишувининг мақсади, вазифалари ва имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Расмий хабарларга кўра, келишувга мувофиқ, бир академик йил давомида 5 нафар талаба ва 2 нафар профессор-ўқитувчи алмашинуви имконияти яратилди. Шунингдек, магистратура ва докторантура босқичида ҳам алмашинув дастурларини жорий этиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

Маълумот учун, Aнқара Йилдирим Боязид университети ТДЮУнинг Туркиядаги ягона ҳамкори ҳисобланади. Мазкур университет делегацияси Тошкент давлат юридик университетининг 30 йиллиги муносабати ўтказилаётган тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Business Turk» журналининг янги сони Ўзбекистонга бағишлангани, Истанбул Европанинг энг яхши шаҳри деб танлангани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//