Тошкентда 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида шахмат бўйича  очиқ турнир ўтказилди

Сақлаш
03:36 / 02.06.2022 1069 0

31 май куни Тошкент шаҳридаги «Autograph» санъат галереясида  шахмат бўйича блиц турнир ўтказилди. Ушбу спорт тадбири Artel компанияси томонидан «Sky Chess» шахмат мактаби билан биргаликда ташкил этилди. 

 

 

Турнир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юртимизда янги авлод вакиллари орасидаги ақл-заковат эгалари интеллектини янада ривожлантириш учун муҳит яратиш мақсадида ташкил этилган.

 

 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган мазкур очиқ турнирда 14 ёшгача бўлган 60 нафардан ортиқ блиц шахмат ўйнаш тажрибасига эга бўлган болалар иштирок этди.

 

 

Швейцария тизими бўйича ёш спортчилар ўртасидаги мусобақа 7 турдан иборат бўлди. Тадбирни ёритаётган ОАВ вакиллари ҳам ўз маҳоратини синаб кўриш учун шахмат ўйнашга таклиф қилинди.

 

 

Интеллектуал баҳс якунида шахмат бўйича турнир ғолиблари — Муҳаммадзоҳид Суяров, Акбарали Абдуҳакимов, Алмас Санетуллаев ва Асадбек Обидов, Ферузбек Собиров, Султонбек Нуруллаев каби икки категория ғолибларига корхонанинг совғалари топширилди. Бундан ташқари, Artel Ўзбекистондан икки нафар умидли ёш шахматчини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистонда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этишини молиялаштиради.

 

 

Эслатиб ўтамиз: ўтган йили корхона томонидан шахмат бўйича аёллар ўртасида «Нилуфар» очиқ турнири ташкил этилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//